Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар замирида олий таълим муассасаларида сифатли таълимни таъминлаш, бўлажак педагог кадрларнинг касбий маҳоратини жаҳон
андозалари даражасига тенглаштириш, уларда касбий компетентликни шакллантириш ва такомилаштириш, хусусан талаба-ёшларда хавфсизлик компетентини ривожлантириш каби мақсадлар мужассамлашган. Мақолада олий таълим муассасаларида бўлажак педагог кадрларининг касбий
компетентлиги, ахборот хавфсизлиги компетентилигини замон талабларига жавоб бера оладиган даражада бўлиши ва мазкур тизимни янги сифат босқичига кўтаришнинг муҳим шартлари ва баъзи омиллари ёритилган.