ИНТЕРВАЛ ҲИСОБЛАШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ИШЛАБ ЧИҚИШ МУАММОЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Ибрагимов A.A. Хамроева Д. Н. Амонов Д. Ў. Турапова А.

Abstract

Мақолада интервал алгоритмлар учун ҳисоблаш дастурларини яратиш муаммолари тадқиқ қилинган. Бунда интервал ҳисоблашларни ташкил қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, соҳада мавжуд дастурий маҳсулотларнинг имкониятлари асосан иккита йўналишда, яъни интервал ҳисоблашлар учун яратилган махсус дастурлаш тиллари ва мавжуд дастурлаш муҳитлари учун интервал кутубхоналар яратиш соҳасида ўрганилди. Шунингдек, чизиқли интервал тенгламалар системаларининг мумкин бўлган ечимлар тўпламини 3D ҳамда 2D визуаллаштириш дастурий таъминоти имкониятлари аниқ мисолларда кўрсатиб берилди.